АҚШдаги “Ирригация ва сув тежамкор технологиялар” мавзусидаги семинар-тренинг натижалари, келгусидаги хамкорлик режалар бўйича проректор Т.Султановнинг тақдимоти
АҚШнинг Қишлоқ хўжалиги департаменти томонидан 2018 йилнинг 10-22 сентябр кунларида Калифорния университети (Девис)да ташкил этилган “Ирригация ва сув тежамкор технологиялар” мавзусида семинар-тренингда иштирок этган Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Т.Султанов ўзининг хизмат сафари якунлари бўйича 2018 йил 5 октябр куни профессор-ўқитувчилар, докторантлар ва талаба-магистрантларлар учун соат 14.00да 4-маърузалар залида тақдимот қилади.
Тақдимотда Cochran дастури, Калифорния Девис университетининг фаолияти ва унинг тажриба участкалари, Калифорния штатида сув ресурсларини бошқариш, штатда қишлоқ хўжалиги махсулотларини етиштириш, сув тежовчи технологиялар, тупроқ химояси, атроф – мухит химояси, сув тозалаш иншоотлари, насос станциялари, Сакраменто дарёси дельтаси хамда ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни бошқаришга доир алмашинилган тажрибалар тақдим этилади.
Шунингдек АҚШда хизмат сафарида бўлиб ТИҚХММИ билан АҚШнинг Калифорния университети (Девис) ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми бўйича институт кафедраларининг алоқаларини ўрнатишга қаратилган ўзаро хамкорликда ишлаш учун масалалари эътибор қаратиш кўзда тутилган.
Барча қизиқувчилар ушбу тақдимотга таклиф этилади.